Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари 25 январь куни бўлиб ўтган мажлисда «Банкротлик тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
ЎзАнинг қайд этишича, ҳозирги вақтда банкротлик тўғрисидаги ишда келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан хўжалик судининг апеллация инстанцияси чиқарган қарорлар кассация ва назорат тартибида қайта кўриб чиқилмайди.
Бу эса, ўз навбатида, кредиторлар ва қарздорларнинг юқори турувчи инстанцияларга судларнинг қарори устидан шикоят қилиш борасидаги ҳуқуқларини чеклайди.
Янги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мазкур чекловни бартараф этиш имконини беради ҳамда кредитор ва қарздорларга ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда кўпроқ эркинлик беради.
Муҳокамадан сўнг депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)