Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарор ижроси якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Мажлисда амнистияга оид қарорнинг қўлланилишида ошкоралик тамойилига тўлиқ амал қилинишига эътибор қаратилгани таъкидланди.
Бунда жамоатчилик назорати, хусусан, депутатлар корпусининг бевосита иштирокини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилди.
Шу мақсадда сенаторлар, депутатлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг минтақавий вакиллари, Фуқаролик жамияти институтлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилди.
Улар томонидан жазони ижро этиш муассасаларида 185 учрашув ўтказилди. 8300 дан зиёд маҳкум билан суҳбат қилинди.
Амнистия актига асосан жазодан озод қилинган шахслар билан олиб борилаётган ишлар мониторинг қилиб борилди.
Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари, ташкилотлар, меҳнат жамоалари, жазони ўташ жойлари ҳамда маҳаллаларда қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида кўплаб тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.