Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 24 январь куни Қирғизистон элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон—Қирғизистон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда бўлажак турли даражалардаги учрашувларнинг жадвали ва мавзуси юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарларининг топшириқлари нуқтаи назаридан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)