Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон от спорти федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Уни қўмита бош котиби Ойбек Қосимов олиб борди. Конференцияда, шунингдек, Мираброр Усмоновнинг ўрнига МОҚ президенти этиб тайинланган «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Алишер Султонов ҳам иштирок этди.
Эндиликда от спорти федерацияси раҳбари сифатида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг раиси Қудратилла Рафиқов фаолият олиб боради. Унга бош котиб сифатида Элдор Анорбоев ёрдам беради.
Бунга қадар от спорти учун жавобгар бўлиб келган ташкилот раҳбари Рифкат Мигмановга меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирилган ва у федерация ижроия қўмитаси аъзолигига сайланган.
Изоҳ (0)