Эгаси билан видеоалоқа орқали сўзлашувчи Кайго лақабли ит ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг меҳрини қозонди, деб ёзади BuzzFeed.
Калифорниялик Эдисон Фонтанилла FaceTime’даги қўнғироғидан олинган тўртта скриншотни Twitter’даги саҳифасига жойлаштирди. Ит дастлаб қурилма экранидаги эгасининг юзига ҳайрат билан қаради. Сўнгра телефонга суйкала бошлади.
Калифорнияликнинг пости бир ҳафта ичида 26 минг мартадан ортиқ улашилди.
Фонтанилланинг ҳикоя қилишича, у оиласи билан уч ҳафтага Филиппинга дам олиш учун учиб кетган. Итини эса катта опаси билан қолдирган. Уй ҳайвони биринчи марта эгалари билан узоқ муддатли айрилиқни бошдан кечирган ва смартфон экранида уларни кўриши билан итнинг юзида қувонч пайдо бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)