«Бухоро» клуби мураббийлар штабида жиддий ўзгаришлар бўлиб ўтди, деб хабар берди «Championat.asia». Унга кўра, бош мураббий Жамшид Саидов ва маслаҳатчи мутахассис Тачмурод Агамуродов ўз вазифасидан озод этилди.
Нашрнинг қайд этишича, бир қатор бухоролик мухлислар 2016 йилдаги натижалар ва ёрқин ўйинлар сабаб истеъфога чиққан мутахассисларга миннатдорчилик мактублари битган.
Мураббийларнинг нима сабабдан ишдан олингани маълум қилинмаган. «Бухоро» футбол клуби 2016 йилги мавсумни 4-ўринда якунлаб, мамлакатнинг энг кўп карра чемпиони «Пахтакор»ни ортда қолдирганди. Ўзбекистон кубогида эса ярим финалга қадар етиб борганди. Бу натижалар бухоролик футбол мухлисларини стадионга қайтариб, жамоа йил якунларига кўра ишқибоз тўплаш борасида Ўзбекистонда энг яхши натижани қайд этганди.
Изоҳ (0)