Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Кунера станцияси яқинида юз берган поезд ҳалокати оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлди. TJournal’нинг ёзишича, 100 дан ортиқ йўловчи жабрланган.
Ҳодиса сабаб йўлда поездлар ҳаракати тўхтатилган, қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган. Темирйўл ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда.
Ҳиндистондаги поезд ҳалокатларининг аксарияти поездлар ва вагонларнинг ҳаддан ташқари эскириб кетгани сабаб юз беради.
Бироқ жорий ҳолатда темирйўл компанияси вакиллари мазкур ҳалокат штатда фаол бўлган маочи-жангарилар томонидан уюштирилган бўлиши мумкин, деган тахминни истисно қилмаяпти.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)