Теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Australian Open–2017 мусобақасининг учинчи даврасида жаҳон рейтингида 117-ўринда бораётган ўзбекистонлик Денис Истомин дунёнинг 31-ракеткаси – испаниялик Пабло Каррено Бустага қарши кортга чиқиб, беш сет натижасига кўра 6:4, 4:6, 6:4, 4:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистоннинг 1-ракеткаси мусобақанинг нимчорак финалига йўл олди. Қуйида учрашувдан олинган фотолавҳалар ва видеони томоша қилиш мумкин.
30 ёшли теннисчи нимчорак финалда болгариялик Григор Димитров (15-ракетка) ва франциялик Ришар Гаске (18-ракетка) учрашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради. Ўйин натижасидан қатъи назар Истомин 165 минг доллар мукофот пулига ва 90 рейтинг очкосига эга бўлади.
Мавзуга доир: Денис Истомин жаҳоннинг 2-ракеткаси Новак Жоковични қандай таслим қилди? (видео)
Эслатиб ўтамиз,Денис Истомин биринчи даврада хорватиялик Иван Додични 4 сетда – 6:1, 6:4, 3:6, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Иккинчи даврада эса Ўзбекистон вакили дунёнинг 2-ракеткаси Новак Жоковични сенсацион тарзда таслим қилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)