АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси бўлиб ўтган кун Netflix «Қартадан ясалган уй» сериалининг бешинчи фасли намойиши бошланадиган санани маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Янги фасл фақат Netflix’да 2017 йилнинг 30 майидан намойиш этилади.
Netflix онлайн-кинотеатрининг мазкур сериали бешинчи фасли унинг тўртинчи фасли премьерасидан аввалроқ эълон қилинган эди. Бу эса унинг муваффақиятидан дарак беради.
Бадиий тўқима маҳсули ҳисобланган «Қартадан ясалган уй» сериали АҚШнинг 46-президенти Фрэнк Андервуд ҳақида ҳикоя қилади. Сериалда Фрэнк Андервуд ролини Кевин Спейси ижро этган. «Қартадан ясалган уй» 2015 йилда «Олтин глобус»да «энг яхши драматик сериал» номинациясида ғолиб бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)