Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилга қадар халқаро молиявий институтларнинг 7,7 миллиард доллар миқдоридаги кредитларини жалб қилишни режалаштирмоқда. Маблағлар 2017–2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга қаратилади, деб хабар беради UzDaily.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасига биноан, Ўзбекистон халқаро молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириши ва ривожлантириши назарда тутилган. Хусусан, 2016–2020 йилларда Ўзбекистон Жаҳон банкининг 3 миллиард доллар миқдоридаги маблағлари ҳисобига 27 лойиҳани амалга ошириши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, 2016–2018 йилларда Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 25 лойиҳа учун 3,7 миллиард доллар миқдорида кредит тақдим этиши кутилмоқда.
2017–2019 йилларда Ўзбекистон Ислом тараққиёт банкининг 1 миллиард доллар миқдоридан устувор йўналишлар бўйича лойиҳалар реализациясига қаратмоқчи.
2022 йилга қадар ҳукумат Хитой Эксмибанки, Жанубий Корея Эксимбанки, JICA, KOICA, GIZ, Франция ривожланиш агентлиги ва бошқа ташкилотлар грантларини жалб қилиш устида иш олиб боради.
Изоҳ (0)