12−18 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида математика, информатика ва физика бўйича XIII Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда 18 мамлакатдан 182 нафар мактаб ўқувчиси, жумладан, Ўзбекистондан етти вакил иштирок этди, деб хабар қилди «Газета.uz».
Математика мусобақалари якунлари бўйича Бухоро давлат университети қошидаги 3-академик лицей вакили Абдумалик Абдуқаюмов 42 балдан 20 балл тўплаган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу лицей ўқувчиси Сирожиддин физика бўйича бронза медалини қўлга киритди.
Бундан ташқари, Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги 2-академик лицей ўқувчиси Темурбек Хўжақулов информатика бўйича бронза медали совриндори бўлди.
Изоҳ (0)