Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Instagram’да fashion-блогер сифатида машҳур бўлган сиднейлик икки ёшли қизалоқ Нью-Йоркда бўладиган модалар ҳафталигида иштирок этади, деб Daily Mail хабар бермоқда.

Фото: Instagram / @milliebellediamond

Фото: Instagram / @milliebellediamond

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига Милли-Белле Даймонд номи билан таниш бўлган қизалоқ, модалар ҳафталигида Little Miss Aoki болалар кийимлари бренди маҳсулотларини намойиш қилади.

Онаси Шай Фокснинг сўзларига кўра, жамоатчилик эътиборида бўлишни хуш кўрадиган икки ёшли қизча бундай тадбирда иштирок этишидан бағоятда хурсанд.

Фото: Instagram / @milliebellediamond

Фото: Instagram / @milliebellediamond

Қизалоқнинг Instagram’даги саҳифасини 136 минг фойдаланувчи кузатиб боради. Онаси саҳифани Милли-Белленинг люкс тоифадаги бренд кийимлари ва аксессуарлари (кўп ҳолларда Louis Vuitton сумкачалари) билан тушган суратлари билан тўлдиради.

Фото: Instagram / @milliebellediamond

Фото: Instagram / @milliebellediamond

Нью-Йоркдаги модалар ҳафталиги 9—16 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Фото: Instagram / @milliebellediamond

Фото: Instagram / @milliebellediamond

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар