Украинада дунё бўйича илк бор уч кишининг ДНКси билан чақалоқ дунёга келди. Бу каби ҳомиладорлик ҳолати биринчи марта қайд этилди, деб ёзади «Вести Украина».
Нашрнинг таъкидлашича, 34 ёшли аёл охирги 15 йил давомида фарзанд кўра олмаган. Ушбу технология аноним донор аёлнинг ДНКсини онанинг тухум ҳужайрасига кўчириб ўтказишни кўзда тутиб, 2000-йилларнинг бошида Буюк Британияда кашф этилган.
«Натижада она ва отанинг ядро ДНКси генетик тўплами (25 мингга яқин ген) ва донорнинг ситоплазма ДНКсини (37 та ген) ўз ичига олган қайта тикланган тухум ҳужайра ҳосил қилинди. Яъни чақалоқ уч кишининг генига эга.Чақалоқни бу каби ҳомиладорлик орқали дунёга келтириш Украина қонунчилигида кўзда тутилмаган. Клиника ушбу жараён аёл ўз хоҳиши билан тажрибада иштирок этганлиги учун текинга амалга оширилганлигини қўшимча қилди. Шифокорлар ота-она ва боланинг шахси ҳақидаги маълумотларни ошкор этмади.Валерий Зукин, Репродуктив тиббиёт клиникаси директори
Бундан ташқари, бу усул 37 ёшдан катта, ҳомиласи ривожланмайдиган аёлларга тавсия этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Мексикада уч ота-онадан бола туғилганди. Бироқ ўшанда онанинг тухум ҳужайраларидан фойдаланилмаганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)