Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкентнинг Яшнобод ва Олмазор туманларида инновацион технопарклар пайдо бўлиши мумкин. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тайёрланган Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилди, дея хабар беради «Газета.uz».

Фото: «Stroyka.uz»

Фото: «Stroyka.uz»

Яшнобод туманида манбашунослик, электрон қурилмалар ва контроллёрлар, озуқа ва биофаол қўшимчалар ҳамда дори-дармон воситалари йўналишида тадқиқотлар олиб бориладиган инновацион технопарк жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.

Олмазор туманидаги технопаркда эса металлни қайта ишлаш, энергияни тежаш, муқобил энергия манбалари ва электрон ўлчов асбоблари, робототехника, машинасозлик ва электроника технологиялари билан шуғулланилиши кўзда тутилмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар