Москва четидаги Митишчи федерал ҳарбий ёдгорлик қабристонида Қора денгиз устида қулаган Ту-154 самолётининг 47 нафар қурбони дафн этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қабристонга экипаж аъзолари, ҳарбий хизматчилар, Александров ансамбли артистлари, маданият департаменти бошлиғи Антон Губанков ҳамда қариндошлари ҳарбий қабристонни танлаган тўрт журналист қўйилди. Илгарироқ бу ерда Антон Губанковнинг ёрдамчиси, ўша пайтда самолётда бўлган Оксана Бадрутдинова дафн этилган эди.
Ҳалокат қурбонлари билан хайрлашув маросимида РФ мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу, транспор вазири Максим Соколов, ҳукумат ва Федерация кенгаши аъзолари, Давлат Думаси депутатлари, қурбонларнинг қариндошлари, яқинлари ва хизматдошлари иштирок этди. Дафн маросимини ўтказган Крутицк ва Коломенск митрополити Ювеналий Москва ва бутун Рус патриархи Кирилл ҳамда Рус православ черкови номидан барчага таъзия изҳор қилди.
Изоҳ (0)