Италиялик чанғичи Надя Фанкини соатига 100 километр тезликда трассадан чиқиб кетди. Содир бўлган воқеанинг видеоси Eurosport’нинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинди.
Италиялик спортчи Австриянинг Алтенмаркт-им-Понгау шаҳридаги чанғида тезликда тушиш бўйича жаҳон кубоги мусобақаси олдидан машғулот ўтаётганди, аммо у бурилишлардан бирида мувозанатни йўқотди ва трассадан чиқиб кетди.
Воқеадан сўнг Фанкини вертолётда эвакуация қилинди, машғулотлар эса тўхтатиб қўйилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)