Бенгазида Ливия ҳукумат қўшинларига тегишли МиГ-23 самолёти террорчилар томонидан иссиқлик ракетаси ёрдамида уриб туширилди. Бу ҳақда, LANA агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари самолёт техник носозлик туфайли қулагани маълум қилинган эди. Эндиликда мазкур воқеа террорчиларнинг хатти-ҳаракатлари оқибати сифатида баҳоланмоқда.
15 январь куни Ливия ҳарбий-ҳаво кучлари террорчиларнинг Бенгази ғарбидаги охирги бошпаналарини бомбалаётган эди.
Изоҳ (0)