«Kommersant.uz» маблағни ақл билан ишлатиш, турли товар ва хизматларда тежаб, бунда одатий қулай шарт-шароитлардан воз кечмаслик ҳақида мақолалар силсиласини чоп эта бошлади. Жумладан, сайт муаллифлари Тошкент такси хизматларида тежаш йўллари билан ўртоқлашди.
Материалда такси хизматларининг «Эконом» тарифларига кўра нархлари таҳлил қилинди.City Taxi
Такси чақириш — 200 33 30 ва City Taxi мобил дастури орқали.
5 километргача минимал нарх — 7500 сўм, ҳар кейинги километр — 1500 сўмдан.
Етиб келиш вақти 5 дақиқадан бошланади. Бу одатда оператордан аниқлаштирилади, мобил дастур орқали буюртма қилинганида эса онлайн режимида вақт кузатиб борилади.
Мижозни кутиш дақиқасига 350 сўмдан ҳисобланади.
Қулайликлар — кондиционер, пойтахт меҳмонларига инглиз тилида гапирувчи диспетчерлар хизмат кўрсатади.
Компания, шунингдек, корпоратив ташиш хизматларини кўрсатади.
Автопаркдаги ҳар бир машина UzCard орқали ҳисоб-китоб қилиш учун тўлов терминаллари билан таъминланган.
Grand
Буюртма фақат диспетчерлик хизмати орқали амалга оширилади — 244 08 08.3 километргача минимал нарх — 6000 сўм. Ҳар кейинги километр 1000 сўмдан нархланади.
Энг яқин такси машинасининг етиб келиш вақти — тахминан 10 дақиқа. Агар ҳайдовчи йўлни билмаса ва сиз буни диспетчерга тушунтиришингизга тўғри келса, бу янада кўпроқ вақт олиши мумкин.
Киракаш сизни кутган ҳар бир дақиқаси учун қўшимча 350 сўм олади.
Қўшимча хизматлар — буксир, етказиш, шаҳар четига чиқиш. Зарур бўлганда, йўлда ғилдирак алмаштириш ва техник хизмат кўрсатиш амалга оширилади. Нархлар буюртма чоғида диспетчер билан келишилади.
Қулайликлар — кондиционер/печка. Ёмон об-ҳаво бўлган тақдирда нархга +25 фоиз қўшилади.
Хизмат учун фақат нақд пулда ҳақ тўланади.MyTaxi
Такси чақириш — мобил дастур ва My Taxi’нинг маҳаллий киоскалари орқали.
«Эконом» тарифининг минимал нархи — биринчи 5 километр учун 6000 сўм, кейинги ҳар километр — 800 сўм.
Такси машинасига 5 дақиқа бепул кечикишингиз мумкин, кейинги ҳар бир дақиқа учун 300 сўм тўланади.
Машинанинг етиб келиш вақтини мобил дастур кузатиб боради, унинг ўзи сизга энг яқин масофадаги автони йўллайди. Одатда 5 дақиқадан кўп кутилмайди. Тиғиз соатларда узоқ туманларга етиб бориш вақти 10 дақиқани ташкил этади.
Қулайликлар — буюртманинг осон шакли, автони танлаш мумкин (Nexia, Cobalt, Spark), автомобиль тез етиб келади, GPS-навигация, печка, кондиционер, ҳисоб-китобнинг шаффоф тизими ва сафарлар детализацияси.
Ҳисоб-китоб — нақд пул ва Click тизими.
Қўшимча хизматлар — MyTaxi Express етказиш хизмати, автомобилни ҳайдаб кетиш, «Супермен» — автомобилни кафолатли етказиш. Хизмат тарифлари:
«Етказиш»: 5 километр — 8000 сўм + ҳар кейинги километр учун 1000 сўм;
«Супермен»: 5 километр — 10000 сўм + ҳар кейинги километр учун 1000 сўм;
«Ҳайдаб кетиш»: 5 километр — 25000 сўм + ҳар кейинги километр учун 2000 сўм.«Перекрёсток»
Такси 200 77 66 телефон рақами орқали чақирилади.
3 километр учун минимал нарх — 6000 сўм, ҳар кейинги километр — 1200 сўм.
Етиб кетиш вақти — 15 дақиқадан бошланади. Салбий томони — диспетчер билан доимий гаплашишга тўғри келади.
Кутиш — дақиқасига 350 сўм.
Қўшимча хизматлар — техник хизмат кўрсатиш, болаларни мактаблар ва болалар боғчасига олиб бориб келиш, аэропорт ва вокзалда кутиб олиш. Ғилдирак алмаштириш (бир ғилдирак учун 8000 сўм), етказма (3 километргача — 6000 сўм, ҳар кейинги километр учун — 1500 сўм), прикуриватель (25000 сўм).
Ҳисоб-китоб фақат нақд пулда амалга оширилади.Easy Taxi
Такси чақириш — 150 77 66, Telegram-бот — «Telegram.me/EasyTaxiUz_bot».
5 километр учун минимал нарх — 6000 сўм, ҳар кейинги километр — 1200 сўм.
Етиб келиш вақти — 10 дақиқадан бошланади. 5 дақиқа куттириш бепул, кейин — дақиқасига 350 сўм.
Қўшимча хизматлар:
— автомобилни ҳайдаб кетиш: 5 километргача — 30000 сўм, ҳар кейинги километр учун — 1500 сўм;
— шаҳар ичида шатакка олиш 5 километргача — 30000 сўм, ҳар кейинги километр учун — 1500 сўм;
— прикуриватель — 25000 сўм;
— етказиш: 5 километргача — 10000 сўм, ҳар кейинги километр учун — 1200 сўм;
— қўлда ёзув билан кутиш (аэропорт, вокзал): 1 соатгача кутиш — 30000 сўм, ундан ошиғи — 350 сўм/дақиқа.
Фақат нақд пул олинади.
Mig
Такси фақат диспетчер орқали чақирилади — 232 24 24.3 километргача минимал нарх — 6000 сўм, ҳар кейинги километр учун 900 сўм.
Диспетчер орқали бўладиган ҳар қандай буюртма каби, жуда узоқ кутишга тўғри келади. Шунинг учун такси машинасини анча олдиндан аниқ вақтга буюртириш керак.
Ҳайдовчи ҳар кутган 5 дақиқаси учун 1800 сўм олади. Сиз икки дақиқа кечиксангиз ҳам, беш дақиқалик пул олади.
Қўшимча хизматлардан — етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш, нархлар диспетчер билан келишилади.
Ҳисоб-китоб — фақат нақд пул билан.Millennium
Такси чақириш — 129 55 55.
3 километр учун минимал нарх — 6000 сўм, ҳар кейинги километр — 900 сўм.
Етиб келиш вақти — 10 дақиқадан бошланади. Бунда ҳам диспетчер билан узоқ суҳбатлашишга тўғри келади.
Узоқ туманларда яшайдиганлар учун 3 километрлик минимум 7500 сўмни, кейинги ҳар километр 900 сўмни ташкил этади.
Ҳайдовчи 10 дақиқа бепул кутади, кейинги ҳар дақиқа учун 350 сўм олади.
Қўшимча хизматлар — етказма, аэропортда кутиб олиш.
Фақат нақд пул билан тўлов амалга ошириш мумкин.
052
Такси чақириш фақат диспетчерлик хизмати орқали — 1052.Минимал нарх — 3 километр учун 6000 сўм, ҳар кейинги километр учун 800 сўм.
Узоқ туманларда яшайдиганларга +2000 сўм.
Такси етиб келиш вақти — 10–15 дақиқа.
Ҳайдовчи 5 дақиқа бепул кутади, сўнг ҳар дақиқа учун 1000 сўм олади.
Қўшимча хизматлар:
— юк — 1500 сўм;
— етказиб бериш — 2000 сўм/километр;
— машинани ҳайдаб олиб бориб бериш: 3 километргача — 25000 сўм, кейинги ҳар километрга — 1000 сўмдан.
Қулайликлар: кондиционер и печка, сафар нархига 25 фоиз устама қўшилади.
Ҳисоб-китоб — нақд пулда, Click, PayMe орқали.«Перевозчик»
Такси чақириш — 200 77 07.
4 километрлик минимал тариф — 5 555 сўм, кейинги ҳар бир километр — 777 сўмдан. Аммо амалда сиздан 5600 ва 800 сўмдан олинади.
Такси машинасининг етиб келиш вақти — 10 дақиқадан бошланади.
Ҳайдовчи 10 дақиқа бепул кутади, кейинги ҳар дақиқа — 250 сўм.
Қўшимча хизматлар: етказиб бериш, бонус ва чегирмалар тизими, болаларни мактаб ва боғчага олиб бориб келиш, бизнесга хизмат кўрсатиш.
Ҳисоб-китоб — нақд пул, пул ўтказиш (корпоратив мижозлар).
Alliance
Такси чақириш — 232 32 32.3 километргача йўл минимал тарифда — 6000 сўм, ҳар кейинги километр учун 900 сўмдан.
Такси автомобилининг етиб келиш вақти — 10 дақиқа.
Кутиш — соатига 21000 сўм.
Қўшимча хизматлар кўзда тутилмаган.
«Эконом» тарифида қулайликлар йўқ.
Нақд пул билан ҳисоб-китоб қилинади.
Шунингдек, муаллиф 10 километр учун ҳар бир сервис оладиган пулни қиёслаб кўрди.
Унга кўра, MyTaxi ва «Перевозчик» компанияларининг хизмати нисбатан арзонроқ бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)