Жанубий Кореянинг Shinhan банки Ўзбекистондаги ваколатхонаси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (IUT) уч талабасига бир маротабалик стипендия тақдим этди. Бу ҳақда «Дарё»га IUT матбуот хизмати маълум қилди.
Жанубий Кореянинг энг йирик банкларидан бирининг тақдим этган стипендияси талабаларга ўқиш учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш имконини беради.
Биринчи босқич талабаси Нафиса Муҳиддинова, иккинчи босқич талабаси Бахтиёр Тожиев ва учинчи босқич талабаси Ильдар Эргашев Shinhan банкининг стипендиясига лойиқ деб топилди.
«Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги Shinhan банки ваколатхонасига бизнинг талабаларимизни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдиради. Умид қиламизки, Shinhan банки ҳамда IUT ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланади ва томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича ишлайди», — деди IUT ректори Сарвар Бабаходжаев.
Изоҳ (0)