Украина бош прокурорининг собиқ ўринбосари Ренат Кузьмин Украина хавфсизлик хизмати раиси Василий Грицакдан мамлакат президенти Пётр Порошенкога қарши жиноий иш қўзғатишни сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Кузьминнинг Facebook’даги саҳифаси орқали ёзишича, Украина ҳукумати Россияга қарши уруш ҳақида баёнотлар билан чиқмоқда, Европа Иттифоқи ва АҚШ Россияга қарши санкциялар киритмоқда, булардан эса Порошенко «атрофидаги гуруҳ билан тил бириктириб» Украинага қарши хатти-ҳаракатлар амалга оширмоқда.
Шунингдек, Кузьмин давлат раҳбарига қарши бошқа айбловлар ҳам илгари сурди.
Украина хавфсизлик хизматининг бу айбловларга муносабати ҳозирча маълум қилинмади.
Изоҳ (0)