«Манчестер Юнайтед» футбол клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Англия Премьер-лигасида декабрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизматига таяниб, «Чемпионат» хабар берди.
Ибраҳимович декабрь ойи давомида 5 та гол уришга муваффақ бўлган ва 3 та голли узатма берган.
Мен буюк мураббийга эга бўлган буюк клубда буюк футболчилар билан тўп сураман.Златан Ибраҳимович, «Манчестер Юнайтед» аъзоси
Златан Ибраҳимовичнинг «Вест Бромвич» дарвозасига урган голи ойнинг энг чиройли муваффақиятли зарбаси номига даъвогарлик қилганди. Бироқ энг чиройли гол учун топшириладиган совринни Златаннинг жамоадоши Генрих Мхитарян ютиб олди.
«Челси» клуби устози Антонио Конте декабрь ойининг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди. У аввалги икки ойда ҳам тенгсиз бўлганди. Шу тариқа италиялик мутахассис АПЛда кетма-кет уч ой давомида энг яхши бўлган илк мутахассисга айланди.
Лондон клуби Конте бошқарувида декабрь ойида 6 та ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида зафар қучишга муваффақ бўлди: «Манчестер Сити» (3:1), «Вест Бромвич» (1:0), «Сандерленд» (1:0), «Кристал Пэлас» (1:0), «Борнмут» (3:0) ва «Сток Сити» (4:2). Қайд этиш керак, «Челси» 20-турдан жой олган Лондон дербисида «Тоттенҳэм»дан мағлуб бўлиб, кетма-кет 13 ўйиндан буён давом этиб келаётган ғалабали сериясига якун ясаганди.
Изоҳ (0)