Хонанда Райҳон ҳозирда февраль ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик ишлари билан банд. У концерт дастури арафасида мухлисларини қалбаки таклифномалар сотуви борасида огоҳлантирди, деб ёзади «Popcorn.uz».
Хонанда Instagram ижтимоий тармоғида қолдирган маълумотларга кўра, 27 декабрь куни «Истиқлол» санъат саройи ходимлари сарой ёнида сотилаётган қалбаки таклифномаларни олиб қўйган.
Қайд этиш жоизки, бу каби ҳолат аввалги йилларда ҳам кузатилган. Райҳон қалбаки таклифнома суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирар экан, таклифномалар сотувда йўқлиги ва бундай таклифномалар билан концертга кириш ман этилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Райҳоннинг «Истиқлол» санъат саройидаги концерт дастури 20—24 февраль кунлари бўлиб ўтади.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)