Испан биологлари Куба соҳилбўйи сувларидан буқаламун моллюска топди ва уни 2016 йилда 69 ёшида вафот этган британиялик мусиқачи Дэвид Боуи шарафига номлади, деб ёзади «Газета.ru».
Кашфиёт муаллифи Канар ороллари биологик хилма-хиллиги хизмати ходими Леопольдо Мородир. Олимнинг сўзларига қараганда, моллюска рангини шаффофдан кулранг гача ўзгартира олади, бу эса умуртқасизлар учун ноёб қобилият ҳисобланади.
Моллюсканинг Боуи шарафига номланишига британиялик ижрочининг концерт ва мусиқий клиплари саҳнасида ўз образини кўп марталаб ўзгартириши сабаб бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)