1986–1996–йилларда Португалияни бошқарган собиқ президент Мариу Соареш Лиссабондаги касалхоналардан бирида 92 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда 7 январь, шанба куни AFP маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Агентликка кўра, Португалиянинг собиқ раҳбари ўтган йил 13 декабрда саломатлиги ёмонлашгани сабабли Қизил Хоч госпиталига ётқизилганди.
Мариу Соареш Португалия Социалистик партияси асосчиси ва мамлакатда демократияга тамал тоши қўйган шахс ҳисобланади.
Изоҳ (0)