Беларуснинг хавфсизлигини ва барқарорлигини таъминлаш давлат олдида турган асосий вазифадир. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Бизнинг бош мақсадимиз — барқарорликни таъминлаш. Қолганини топиб оламиз. Асосийси — тинчлик ва барқарорлик», — деди у Минскдаги Свято-Духов кафедрал соборига ташрифи чоғида.
Бундан ташқари, давлат раҳбари Беларуснинг асосий принципи бошқаларни ҳам, ўзини ҳам ҳурмат қилиш ва бу ҳурматни йўқотмаслик эканлигини айтиб ўтди.
«Биз биров беларус халқини камситишига йўл қўймаймиз. Халқ ор-номуси биринчи ўринда туради. Агар кимдир буни тушунмаса, у билан муносабат қуриш тугул, гаплашишимиз ҳам қийин бўлади», — деди Лукашенко.