Хитойда тўрт яшар бола онасидан бир неча метр масофада бўлган сув ҳавзасига чўкиб кетди. Она фарзанди ўлаётган чоғда телефон орқали ёзишма билан банд бўлган, деб ёзади «Darakchi.uz».
Ҳодиса Шэньси провинциясининг Сяньян шаҳрида 3 январь куни содир бўлди.
Sina портали бола чўкаётган чоғда онанинг телефонда ёзишаётгани акс этган видеони жойлади. Шунингдек, видеода сув ҳавзасида бошқалар ҳам борлиги кўриниб турибди, бироқ улардан ҳеч бири боланинг чўкаётганини кўрмаган.
Портал маълумотларига кўра, сув ҳавзасининг чуқурлиги болалар қисмида 30 сантиметрдан баланд бўлмаган, бироқ бола бўлган жойда чуқурлик бир метрга етган. Аёл ёзишмани тугатгач, боласини қолдириб сув ҳавзасининг бошқа қисмига ўтган.
China Business News газетасининг аниқлаштиришича, бола уч дақиқа давомида чўккан. Унинг жасадини сув ҳавзасидан 3 соат излашган.
Изоҳ (0)