Хитой жанубидаги Шэньчжэнь шаҳрида (Гуандун провинцияси) парранда гриппининг H7N9 штаммига чалиниш билан боғлиқ икки ҳолат кузатилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Foto: Medical Daily

Фото: Medical Daily

Вирус икки кекса инсон организмида топилди. Улардан бири оғир аҳволда. Улар билан алоқада бўлган одамларга вирус юқмагани аниқланди.

Бир муддат илгари Хитой шарқидаги Шаньдун провинциясида парранда гриппи туфайли бир киши оламдан ўтди.