• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тожикистон–Афғонистон чегара ҳудудларидаги вазиятга оид

    Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра, Тожикистон Республикаси томонидан бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилишига қарамасдан, тожик–афғон чегарасидаги вазият нобарқарор ҳолатда қолмоқда. Бунга бир нечта омиллар, жумладан, Афғонистон шимолидаги ҳарбий-сиёсий вазият, наркотик моддалар ишлаб чиқариш лабораторияларининг мавжудлиги ва наркотик савдо йўлининг шу ҳудуддан ўтиши, ноқонуний қуролланган гуруҳлар, контрабанда билан шуғулланувчилар ва турли радикал экстремистик гуруҳларнинг кўпайиши таъсир этмоқда.

    Фото: «Trend.az»

    Фото: «Trend.az»

    Бугунги кунда тожик–афғон чегарасида Тожикистон чегара қўшинларига ноқонуний қуролланган гуруҳлар ва контрабанда билан шуғулланувчилар томонидан қуролли ҳужумларини ортиши кузатилмоқда.

    Хусусан, 2015 йил сентябрь ойида 12 кунлик «қўлга олиш» режасига асосан Тожикистон Ички ишлар вазирлиги, Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ва Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари иштирокида Хатлон вилоятидан ўтувчи ва Душанбе билан Тоғли Бадахшонни боғловчи автомагистраль йўлига 30 га яқин блокпостлар қўйилган. Мазкур режага асосан 25 жангари йўқ қилиниб, 125 нафари қўлга олинган, 600 та ўқотар қуроллар ва 11 мингдан ортиқ турли калибрдаги ўқ-дорилар қўлга киритилган. Ушбу вазифани бажаришда 14 та ҳарбий хизматчи ва «Альфа» гуруҳи командири полковник Р. Амакиев ҳалок бўлган.

    Тожикистон Стратегик тадқиқотлар марказининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида 1,5–2 минг, Қундуз вилоятида 4–5 мингга яқин жангарилар асосан «Толибон» ҳаракати, «Туркистон ислом ҳаракати» ва «Жамоати Ансоруллоҳ» жангари гуруҳлари вакилларидан иборат.

    Шунингдек, Тожикистон чегара қўшинлари қўмондонининг маълумотига кўра, 2015 йилда тожик-афғон чегарасини турли жиноий гуруҳлар томонидан 106 маротаба бузишга ҳаракат қилинган, шундан 30 та қуролли тўқнашувда 135 шахс ушланиб, улардан 13 та ўқотар қуроллар ва 520 та бошқа турдаги қуроллар ҳамда 4676 килограмм наркотик моддалар ушлаб қолинган.

    2016 йилда 151 та чегарани бузиш ҳолати қайд этилган, шундан 19 та қуролли тўқнашувда саккиз нафар тожик чегарачилари ҳалок бўлган, 121 нафар давлат чегарасини бузган шахслар ва чегара режимини бузган 189 киши ҳибсга олинган. Жиноятчилардан 19 та ўқотар қурол, 415 та турли калибрли ўқ-дорилар ва 275 килограмм портловчи моддалар ҳамда 700 килограммдан ортиқ наркотик моддалар, 15 килограмм героин, 95 килограмм опий, 593 килограмм наша мусодара қилиниб, 400 та каннабис бутаси йўқ қилинган.

    Шунингдек, Тожикистон ва Афғонистон ҳуқуқ-тартибот органлари 2016 йилда ҳамкорликда 11 та махсус операция ўтказиб, улар давомида 11 нафар жиноий гуруҳ аъзоларидан 446 килограмм наркотик воситалар, 331 килограмм опий моддаси, 800 литр прекурсорлар қўлга олиниб, героин ишлаб чиқарадиган битта лаборатория йўқ қилинган.

    Душанбе томонидан тожик–афғон чегара йўналишидан келиши мумкин бўлган хавфнинг олдини олиш мақсадида чегараларни мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда.

    Хусусан, 2015 йилда Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари томонидан 32 та махсус операция ўтказилиб, тожик–афғон йўналишига чегара қўшинлари билан Мудофаа вазирлиги қўшинлари биргаликда жами 16 минг ҳарбий хизматчи ёрдамида чегарани қўриқлашни кучайтирган. 2015 йил РФ Кўлобдаги 149-мотоўқчи гвардия полкини Душанбедаги 201-ҳарбий базасига кўчирди. ТР Мудофаа вазирлиги ушбу ҳарбий қисм ўрнига ўзининг мотоўқчи бригадасини жойлаштиришга сабаб — Кўлоб туманидан тожик–афғон чегарасигача бўлган масофа 30 километрни ташкил этади. Ушбу мудофаа сектори мотоўқчи бригада зиммасига юклатилди.

    2016 йилда чегара ҳудудини назорат қилиш мақсадида чегара қўшинлари таркибида махсус разведка бўлинмаси ташкил қилиниб, унга юқори тайёргарликка эга бўлган шартнома асосидаги 500 та ҳарбий хизматчилар жалб қилинган.

    2016 йил давомида Тожикистон чегара қўшинлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳамкорликда 29 та махсус операция ўтказилган. Мазкур операцияларнинг 12 тасини чегара қўшинлари ва миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биргаликда амалга оширган. 2016 йил сентябрь ойида Ички ишлар вазирлиги томонидан «Нелегал-2016» махсус операциясининг биринчи босқичи якунига кўра, Тожикистон фуқаролиги бўлмаган (республика ҳудудида яшаш қоидаларини бузган) 15074 нафар шахс аниқланган, шундан 285 нафари маъмурий жавобгарликка тортилиб,47 нафари суд қарори асосида мамлакатдан чиқариб юборилган.

    Душанбе томонидан чегара хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хорижий давлатлар билан ҳамкорликда тактик ўқув машғулотлари ўтказиш баробарида моддий ёрдам ҳам олмоқда.

    Хусусан, тожик–афғон чегара йўналишидан юзага келиши мумкин бўлган хавфнинг олдини олиш мақсадида 2015 йилда РФ 201-ҳарбий базасини Ми-8, Ми-24 ҳужумкор вертолётлари билан, 2016 йилда эса 200 та ҳарбий техника билан кучайтирган. КХШТга аъзо давлатлар томонидан 2016 йил «Поиск–2016», шу йилнинг сентябрь ойида ТР Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, чегара қўшинлари ва махсус қўшинлари билан 201-база ҳамкорликда «Ляур» полигонида тактик машғулотлар ўтказилган.

    Шунингдек, Пекин ва Душанбе ҳамкорликда терроризмга қарши курашиш марказини ташкил қилиш мақсадида 2014 йил апрель ойидан 2020 йилга қадар жами 100 миллион доллар миқдорида маблағ ажратган.

    ХХР томонидан ТР Қуролли кучларига 2012 йилда 14 миллион доллар, 2015 йилда 15 миллион доллар миқдорида грант сифатида ажратилган маблағлар эвазига 15 та зирҳли ҳарбий автомобиль, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Мурғоб тумани ва Тўхтамиш аҳоли яшаш жойларида (тожик–афғон йўналишида) стационар бошқарув пунктлари чегара разведка қидирув гуруҳлари учун бинолар қуриб фойдаланишга топширилган. ХХР ва ТР ҳамкорликда Афғонистон шимолидаги нобарқарор вазиятдан келиб чиқиб, тожик–афғон чегара йўналишида 2015 йил июнь ойида икки давлат махсус бўлинмаси 250 га яқин ҳарбий хизматчи иштирокида, 2016 йил 20–24 октябрь кунлари Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 10 минг ҳарбий хизматчи билан биргаликда вертолёт авиацияси, зирҳли техника, артиллерия, ўқотар қуролларини қўллаган ҳолатда катта миқёсда тактик ўқув машғулоти ўтказилган.

    Шу билан биргаликда, Евроиттифоқнинг 2016 йилда ТР чегара хавфсизлигини таъминлашга ажратган грант маблағи 8 миллион долларни ташкил этган.

    АҚШ томонидан 2016 йил ҳисобига тожик–афғон чегарасида терроризмга қарши курашиш учун берилаётган молиявий ёрдам ҳажми 50 миллион доллар қийматига тенг бўлган. 2015 йилда Ички ишлар вазирлиги ва Чегара қўшинларига 5,7 миллион доллар қийматида 87 та Toyota Hilux русумли юк ва йўловчи ташийдиган машина ҳамда 2016 йилда 3 миллион доллар қийматида J8 Jeep Wranglers русумли 50 та ҳарбий машина берилган.

    Юқорида қайд этилган маълумотлар асосида хулоса қилиш мумкинки, бугунги кунда тожик–афғон чегарасидаги вазият нобарқарорлигича қолмоқда. Бунинг асосий сабаблари АИР ҳокимиятидаги сиёсий нобарқарорлик, наркотик моддалар ишлаб чиқариш лабораторияларининг мавжудлиги ва асосий наркотик савдо йўлининг шу ҳудуддан ўтиши ҳамда табиий географик жиҳатдан (тоғли ҳудуд) мураккаблиги туфайли назорат қилиш, ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш бир қанча қийинчилик туғдирмоқда.

    Умуман олганда, Тожикистон Республикаси тожик–афғон чегара ҳудудида вазиятнинг кескинлашишини олдини олиш мақсадида давлат чегараларини мустаҳкамлаш чораларини, шунингдек, мазкур чегара ҳудудларида ноқонуний қуролланган гуруҳлар ва контрабанда билан шуғулланувчиларга қарши кураш тадбирларини кучайтирмоқда.

    Бундан ташқари, КХШТ доирасида тактик ўқув машғулотлар, РФ ва АҚШ давлатлари билан ҳам биргаликда турли хил тренинг машғулотларини ўтказиб, ушбу мамлакатлардан моддий техник ёрдам олишни давом эттирмоқда. Яқин истиқболда радикал экстремистик гуруҳларнинг фаоллашуви, наркотик моддалар савдосининг ўсиши ва бошқа омиллар таъсирида тожик–афғон чегарасидаги нобарқарорлик сақланиб қолади.

    Бундай вазиятда ташқи акторлар, асосан РФнинг КХШТ доирасидаги фаолиятининг фаоллашуви кузатилиши мумкин. Москва вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида Тожикистондаги ҳарбий базасини янада кучайтириш эҳтимоли ортади.

    Бундан ташқари, мазкур ҳудудлардаги вазиятнинг кескинлашиши ХХР манфаатларига ҳам тўғри келмайди. Шу сабабдан ХХР томонидан ТРга ҳарбий-техник ёрдам бериб, биргаликда тактик ўқув машғулотларини ўтказиб, «Бадахшон–Шинжон Уйғур мухтор тумани» йўналиши бўйича хавфсизлик чораларини кучайтириши мумкин.

    Мустақил тадқиқотчи

    I. О. Бабажанов

    06.01.2017, 20:59   Изоҳ (0)   28465
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Покистонда моторикшаларнинг поезд билан тўқнашуви оқибатида 7 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    06.01.2017, 17:37

    Эрон жанубида рўй берган 5,1 магнитудали зилзила туфайли 4 киши ҳалок бўлди

    06.01.2017, 16:53

    Чад расмийлари Ливия билан чегарадаги туманларини ҳарбий операция ҳудуди деб эълон қилди

    06.01.2017, 15:43

    Исроил суди қамоқ жазосига ҳукм қилган БМТ ходими 12 январда озодликка чиқиши маълум қилинди

    06.01.2017, 13:53

    АҚШ Гуантанамо маҳбусларидан 4 нафарини Саудия Арабистонига топширди

    06.01.2017, 12:06

    Исроил полицияси Нетаньяхуни коррупция ҳақидаги иш бўйича иккинчи марта сўроқ қилди

    06.01.2017, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.