Япония геронтология жамияти 75 ёшдан ошган кишиларни расман кекса деб тан олиш таклифи билан чиқди. Ҳозирги пайтда кексалик остонаси 65 ёшдан бошланади, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳозир кекса деб ҳисобланадиган одамлар биологик нуқтаи назардан 5–10 йилга ёшроқдир. Ёш ишчилар сони қисқараётган бир шароитда кекса деб ҳисобланувчи одамлар онгини ўзгартирсак, бу жамиятга кўмак бўлади», — тушунтирди бу ташаббусни геронтология жамияти ишчи гуруҳи раиси доктор Ясуёси Оути.
Оутининг ишонтириб айтишича, ушбу таклиф тиббий ҳамжамиятнинг кўплаб вакиллари билун олиб борилган узоқ маслаҳатлашувлардан сўнг илгари сурилди. Бундай ўзгариш 65 ёшдан катта, аммо соғлом инсонларга иш фаолиятини давом эттириш ёки кўнгилли сифатида фаолият юритиш имконини беради.
Изоҳ (0)