Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби билан шартнома имзолаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Қатардаги машғулотда иштирок этди. Машғулот вақтида унга 25 рақами туширилган либослар тақдим этилгани ойдинлашди.
Маълумот учун, Одил Аҳмедов Тошкентнинг «Пахтакор» клубида 25-рақам остида тўп тепарди. Футболчи «Анжи» сафида 20, «Краснодар»да 10-рақамда кўриниш берган.
«Championat.asia» нашри маълумотига кўра, «Шанхай СИПГ» 12 январь куни Бельгия чемпионати вакили бўлган «Эйпен» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Одил Аҳмедов катта эҳтимол билан ўша учрашувда иштирок этади.
Қайд этиш керак, «Эйпен» клуби Бельгия чемпионатида иштирок этувчи 16 та жамоа орасида 13-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)