WhatsApp хабарлар алмашиш дастури эскирган қурилмаларда ишлашни тўхтатади. Бу ҳақда дастур яратувчиларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мессенжер iPhone 3GS, Windows Phone 7 қурилмалари ва Android операцион тизимининг 2.1 ҳамда 2.2. версиялари билан жиҳозланган смартфонларда ишламайди. Дастур яратувчиларига кўра, ушбу гаджетлар WhatsApp’да пайдо бўладиган имкониятларни қўллай олмайди.
BlackBerry OS, BlackBerry 10, Nokia S40 ва Nokia Symbian S60 платформаларида мессенжер 30 июнгача фаолият кўрсатади.
Маълумот учун, WhatsApp дастуридан бутун дунё бўйлаб бир миллиарддан ортиқ киши фойдаланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)