Тошкентнинг Фурқат кўчасидан Себзор кўчасига олиб чиқадиган тоннелидан чиқишда 3 январга ўтар кечаси Lacetti автомобили иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Ҳодиса юз берган вақтда ёмғир ёғаётган бўлган. Авария айнан қандай юз бергани маълум эмас. Суратда автомобиль ён томондан йўл ўртасидаги устунга урилиб турганини кўриш мумкин.
Ҳодиса гувоҳларининг қайд этишича, автомобиль ҳайдовчиси жиддий шикастланмаган. «У маст эмас эди, шунчаки машина сирпаниб кетган», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)