Тошкент шаҳрида 2016 йилнинг сўнгги куни — 31 декабрда бир қатор йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилди. Бу ҳақда тошкентлик автоҳаваскорларнинг Facebook’даги гуруҳларида фотохабарлар қолдирилган.
Хабар беришларича, Бобур ва Нукус кўчалари кесишган чорраҳада Spark ва Matiz машиналари тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида Matiz чорраҳадаги светофорлардан бирига бориб урилган. Жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ.
Шу куни Қорасув-6 даҳасида Spark ва ВАЗ-2107 автомобиллари иштирокида авария юз берган.
Тўқнашув натижасида «Жигули» ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида ахборот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.