Россиянинг Кабардин-Болқор республикаси қутқарувчилари Эльбрус тоғи нишаблигида, 5 километр тепаликда жойлашган жарликка қулаб тушган туристни топди. Бу ҳақда республика фавқулодда хизмати матбуот котиби Кантемир Беров баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Турист Москва вилоятидан ташриф буюрган, 1982 йили туғилган эркак эди. У енгил лат егани билдирилмоқда.
Сайёҳ тоғ тепасида ҳалокатга учрагани 3 декабрь куни эрталабки соатларда маълум бўлган эди. Фақат кечки соатларда қутқарувчилар жабрланувчини топишга ва уни жарликдан чиқариб олишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Эльбрусда 2006 йилдан буён рекорд даражада сайёҳлар ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)