Истанбулдаги тунги клубга уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумонланиб саккиз киши қўлга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ушланганларнинг шахси ҳақида ҳозирча маълумот келтирилмаяпти.
Бундан ташқари, терактни зиммасига олган ИШИД гуруҳига аъзоликда гумонланаётган қарийб 150 киши айни пайтда ҳибсда сақланаётгани билдирилди. Уларнинг 25 нафарига нисбатан расмий айбловлар илгари сурилди.
Охирги маълумотларга кўра, Истанбулдаги тунги клубга уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 39 кишини ташкил қилмоқда. Шунингдек, 69 киши жароҳат олган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президентига Истанбулдаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)