2010 йил мартидан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бошчилик қилиб келган Турсинхон Худойберганов Президентнинг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақдаги фармон 28 декабрь куни давлат раҳбари томонидан имзоланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Президентнинг 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони таркибий тузилмасида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати тузиш кўзда тутилган эди.
Изоҳ (0)