Польшанинг Enter Air авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолёти двигателига қуш кириб қолди, бунинг натижасида лайнер Фредерик Шопен номидаги аэропортга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда, TVN24 телеканалига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Самолёт Варшава–Ларнака рейсини амалга ошираётган эди. Воқеа парвоз бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб рўй берди ва жиддий талафотларга олиб келмади.
Авиакомпания бош директори Гжегож Поланецкий самолёт техник кўрикдан сўнг парвозини давом эттиришини маълум қилди.
Изоҳ (0)