Motor нашри Санта Клауснинг турли жойларда — қорли тоғ йўлидан тортиб, Ой сатҳида ҳаракатланишигача имкон берадиган концептларнинг суратларини бир саҳифага жамлади.
Тоғлар: Porsche 959
Тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш учун Санта занжир тасмали Porsche’дан фойдаланиши мумкин бўларди. Ралли учун яратилган Porsche’нинг 959 модели Санта машинаси учун асос вазифасини ўтади.Чўл ҳудуди: Lamborghini Huracan
Чўлларда ҳаракатлиниш учун Сантага Lamborghini Huracan таклиф қилиниши мумкин. Автомобиль йўлтанламас ғилдираклар ва хавфсизлик каркаси билан жиҳозланган бўлади.Шаҳар: Nissan GT-R (R34)
Шаҳарда ҳаракатланиш учун Санта Клаус Nissan Skyline GT-R (R34) автомобилидан фойдаланиши мумкин бўларди. Юқоридаги вариантлар сингари ушбу машинада ҳам совғаларни томда ташишга тўғри келади.Океан: Ford GT40
Сувда ҳаракатланиш учун Янги йил қаҳрамонига Ford GT40 асос қилиб олинган кема кўзда тутилган.Дарё: Ferrari F40
Санта учун яна бир сув транспорти – эски дизайндаги Ferrari F40. Совғаларни жойлаштиришда яна муаммога дуч келинди.Африка текисликлари: Jeep Wrangler
Африка текисликлари учун Санта Клаусга тиркамали тезкор Wrangler таклиф қилиш мумкин. Совғаларни ташиш борасида муаммо бўлмайди.Лапландия: Shelby Cobra
Лапландиянинг қорли йўлларида Сантага орқа ғилдираклари ўрнига занжирли тасма, олд ғилдираклари ўрнига чанғи ўрнатилган Shelby Cobra таклиф қилинди.Тропик ўрмон: Audi Quattro S1
Санта учун яна битта махсус машина – раллининг «B» гуруҳида иштирок этувчи Audi Quattro S1.Англиядаги шаҳарча: Jaguar E-Type
Англиядаги шаҳарчалардан бирида Санта тюнинг қилинган Jaguar E-Type’да ҳаракатланиши мумкин.Ой: BMW i8
Санта ойга бориши керак бўлиб қолса, бунинг учун икки эшикли BMW i8 асосида ишланган космик кема таклиф қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)