Motor нашри энг ғалати 20 та полиция автомобиллари ҳақида маълумот бериб, уларнинг суратларини тақдим қилди.
«Совун идиши»
Полицияси Кит Уоллер ўз қўллари билан ушбу «санъат асари»ни яратган. Муаллифнинг фикрича, ушбу лойиҳа ҳуқуқ-тартибот ходимларида юмор ҳисси ҳамда жамият билан алоқани яхшилаш истаги борлигини кўрсатиб берган. Мазкур транспорт воситаси 5 та тезликка эга бўлиб, соатига 35 километргача тезлик олиши мумкин.Cushman Threewheeler NYPD
Нью-Йоркда автотураргоҳ полициячилари учун уч ғилдиракли – Cushman Threewheeler NYPD машинаси ишлаб чиқарилган.BMW Isetta
Яшил қурбақага ўхшайдиган микроавтомобиль аслида Германия полицияси учун хизмат қилган. Автомобиль BMW механиклари томонидан йиғилган. 2016 йилнинг бошида BMW Isetta кимошди савдода 90 минг долларга сотилган.Smart Fortwo NYPD
Машина ёқимли кўринса-да, унинг ичи жуда тор. Полициячилар севиб истеъмол қиладиган кулчалар учун жой йўқ, шериклар орасидаги ўриндиқлар эса бир-бирига жуда яқин жойлашган.Disneyland Police Anaheim
Гольф ўйинлари учун мўлжалланган митти машина Disneyland истироҳат боғларида фойдаланилади.AMC Pacer
Мазкур хэтчбек бир неча йил давомида гиёҳвандликка қарши кураш дастури доирасида хизмат қилган. Машина тезкор бўлмагани учун асосан ижтимоий рекламаларда ишлатилган.Nissan Leaf
Бироз бадбашара кўринсада, Nissan Leaf’нинг баланд овоз чиқармаслиги жиноятчиларни пистирмадан ушлашга ёрдам беради.Nash Metropolitan
Nash Metropolitan 1950 йилларда ишлаб чиқарилган. Машина кўпроқ мультфильм қаҳрамонларига ўхшаб кетади.Volkswagen Santana
Passat’нинг иккинчи авлод Бразилия варианти 1984–2006 йилларда ишлаб чиқарилган. Хитойда эса ушбу автомобилнинг ишлаб чиқарилиши 4 йил аввал тугатилган. Арзон, оддий ва бадбашара седан Сан-Пауло ва бошқа йирик шаҳарларнинг полиция ходимларига хизмат қилган.Caparo T1 RRV
Гордон Мюррейнинг иккинчи суперкари жуда зўр эди, аммо у тижорий муваффақият келтирмади. Ушбу автомобиль 2,5 сонияда соатига 100 километр тезликни олиши мумкин.Triumph 2000
Ҳамма томонларидан чироқлар, ойна ва бошқа турли мосламалар билан жиҳозланган седан кўпроқ ўзга сайёраликка ўхшарди. Оғиркарвон ва тез бўлмаган машина 1970 йилларда жиноятчиларни унчалик кўрқитмаган бўлса-да, кўпчиликнинг кўзини «яралаган».Blinky
1970 йилларда Торонтода болаларнинг йўллрда хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилган эди. Бунинг учун махсус ижтимоий дастур ишлаб чиқилганди. Натижада Blinky – Plymouth Fury’нинг модификация қилинган варианти дунёга келди. Ҳаракат вақтида автомобиль кўз қисиб қўярди.Hummer H2
Техас штатидаги шерифга тегишли улкан машина. Hummer H2 нинг двигатели ҳажми 7 литрга тенг.Hanomag L28 GrupKW
Ҳаномаг 1953 йилгача оддий юк машинаси эди. Кейинроқ ишлаб чиқарувчи давлатдан буюртма олиб, штаб машиналарини ишлаб чиқара бошлади. Полицияга шахсий таркибни тезкорлик билан бошқа жойга кўчириш учун транспорт воситаси керак бўлган.Bombardier B12
Канада тундраларида браконерларлар ортидан қувиш, бедарак йўқолганларни қидириш ва қийин вазифаларни бажариш билан Bombardier B12 вездеходи шуғулланган. Машина ўз салонига 12 киши ва қарийб 1 тонна юкни сиғдира олади.The Rook
Кичик вездеход зирҳ билан ўралган, унинг кўтариш механизмига ўқ ўтказмайдиган платформа маҳкамланган. Машина 4 нафаргача махсус қисм ходимини сиғдира олади ва иккинчи қаватгача бўлган баландликка кўтарила олади.Zijing Qingyuan
Энг ғаройиб полиция машиналаридан бири Хитойда ишлаб чиқарилган. Zijing Qingyuan’нинг сферага ўхшаш кабинаси атрофни бутунлай кўриш имкониятини яратади.Renault BRI
Бу – ўзгача машина. Renault BRI Франция полицияси буюртмасига асосан лойиҳалаштирилган. Ушбу машина хавфли саналган ва воқеа жойига яқин келиш керак бўлган операцияларда фойдаланилган.Terberg Techniek TT 2223-220
Терберг норозилик намойишларини бартараф қилиш учун ишлатилган. Машина бак ҳажми 8 000 литрли кучли сув пуркагич билан жиҳозланган.«ЗиЛ Каратель»
«Карател» – афсонавий-машина. Автомобиль гўё бордек, гўё йўқдек. Машинанинг бир неча прототипи йиғилган эди, аммо бирор марта ҳам хизматга чиқмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.