Бир неча мавсумдан буён контуринг (яққол макияж) нафақат визажистлар, балки дунё бўйича оддий аёллар орасида ҳам оммабоплик касб этиб келди. Ушбу мавсумда контуринг ўз ўрнини табиийроқ тренд — стробинг (нам тери эффекти) ва лайт-контурингга бўшатиб берди. Қадрдон ёғупа (румяна) ҳам яна урфга кирди. Улардан эса ақл билан фойдаланиш лозим. Юз шаклининг ҳар бир тури учун ундан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд.
1. Овал юз (чўзиқ)
Ёғупани айлана бўйлаб — юз олмаларига ёки уларнинг айни остига суриш лозим. Агар пардоз воситангиз ялтироқ бўлса ёноқларнинг юқори нуқтасини ажратиб кўрсатиш керак. Шу тарзда сиз ўзингиз истаган чўзинчоқ юз эффектига эришасиз.2. Юмалоқ юз
Пардоз воситасини диагонал бўйлаб сурасиз: оғиз бурчагидан қулоғингизга қадар чизиқ тортиб, шу юзани бўяйсиз. Жилосиз ёғупа танлашни тавсия этамиз. Ҳар қандай ялтироқ восита юзни янада юмалоқ қилиб кўрсатади.3. Квадрат юз
Ёғупани ёноқлар остига суринг. Бу орқали сиз юзнинг ён томонларига кенгроқ кўриниш бериб, ияк қисмидан эътиборни чалғитишга эришишингиз мумкин.Юзнинг ён қисмига ёғупа ёрдамида тўғри шакл беришда шуни ёдда тутиш лозимки, қаймоқранг ва оч жигарранг ёғупалар — юз рангини очувчи, қолган ранглар эса қорайтирувчи ҳисобланади.
Шунингдек, ёноқлар чизиғини юмшатиш учун ёғупани ёноқлар бўйлаб, ёноқларга урғу бериш учун эса қорайтирувчи рангдаги ёғупани ёноқлар остига ярим айлана шаклда суриш керак бўлади.
Агар ёноқларингиз жуда туртиб чиққан бўлса, совуқ ва нейтрал рангдаги ёғупани ёноқларга суриш лозим. Шундан сўнг улар аввалгидек кескин туртиб чиққандек кўринмаётганлигини дарҳол сезасиз.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)