Сарвар ва Комил бир неча йилдирки, ўзининг романтик, инсоннинг ички кечинмалари акс этган қўшиқлари билан мухлислар муҳаббатига сазовор бўлиб келмоқда. Шунингдек, эстрада оламида фаолият юритаётган бир нечта хонандаларнинг рэпертуаридаги хит тароналар муаллифи бўлган бу ижодкорлар жорий йил сўнгига қадар, бир нечта вилоятларда, қўшни мамлакатларда концерт дастурини намойиш этиб келди, деб ёзади «Popcorn.uz».
Ва ниҳоят улар илк бор «Истиқлол» санъат саройида 15—16 февраль кунлари соат 19:00 да концерт дастурини тақдим этади. Дастур «Бир муҳаббат қиссаси» деб номланган.
Эслатиб ўтамиз, лицензия битимига риоя этмаганлиги учун Сарвар ва Комил июль ойида «Ўзбекнаво» томонидан лицензиядан маҳрум этилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)