Туркиялик полициячи, Россиянинг мамлакатдаги элчиси Андрей Карловни ўлдирган Мавлуд Олтинтош президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонни қўриқлаш хизматига кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган, аммо хизматга қабул қилинмаган эди. Бу ҳақда, Hurriyet нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«У дўсти билан Анқарада имтиҳондан муваффақиятли ўтиб, президент қўриқчиси бўлиши мумкин эди. Аммо бунга қадар улар полиция зобитлари сифатида бир йилдан кам ишлаган эди, шунинг учун қабул қилинмади», — деди унинг синглиси Саҳар Олтинтош.
Нашр билан суҳбат чоғида қиз унинг оиласи динга берилмаганини, аммо полиция мактабида ўқиш йиллари Мавлуд беш маҳал намоз ўқиганини айтиб ўтди.
«У алкоголь ичишини билардим. Биз уни Қуръон ўқишга ёки намоз ўқишга мажбур қилмаганмиз. Биз ундай оиладан эмасмиз. Унинг миясини ювиб, биздан узоқлаштиришди. У араб тилини билмас эди», — маълум қилди у.
Изоҳ (0)