Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Facebook саҳифаси орқали Сурияда яшаётган болакайлар учун мурожаат қилиб, уларга далда бўлганди.
Ўзнинг видеомурожаатида Роналду шундай деганди:
«Салом. Бу сўзларим суриялик болалар учун. Биламиз, сиз кўп қийин кунларни бошдан кечирдингиз. Мен жуда машҳур футболчиман, бироқ сизлар — ҳақиқий қаҳрамонсиз! Сиз, таслим бўлманг, умидни йўқотманг! Бутун дунё сизлар билан! Биз сиз ҳақингизда қайғурамиз! Ва мен ҳам сиз биланман!»
Роналдунинг видеомурожаати тез орада Сурияда қийинчиликда ҳаёт кечираётган болаларга қадар етиб борди. «Sports.ru» эса уларнинг Криштианудан миннатдор бўлиб турган суратларини намойиш қилди.
Аввалроқ Криштиану Роналду инсоний сифатлари учун Фаластинда йил одами дея тан олинганди.
Изоҳ (0)