Янги йилни нишонлаш аёллардан уйларни тартибга келтириш, безатиш, байрамона кечки таом тайёрлаш, шунингдек, ўзингизга ҳам вақт ажратишни талаб қилади. Кўпинча макияж учун жуда кам вақт қолади. Шунинг учун байрам макияжининг уч хил — 60, 30 ва 10 дақиқалик турларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Қисқа вақт ичида ҳам янги йил мўъжизасини яратиш мумкин!
60 дақиқалик макияж
Вақтингиз кўпми, демак сиз программа максимум бўйича ҳаракат қилишингиз мумкин.- Биринчи навбатда намлантирувчи крем, ундан сўнг тонал воситасини суринг;
- Сўнгра бурун қирралари ва кўз остига консилерни юритиб чиқинг. Натижани енгил пудра билан мустаҳкамланг;
- Қовоқнинг ҳаракатланувчи қисмини бурмасига қадар тўқ-жигарранг қалам билан чизиб, сўнгра юмшоқ чўтка билан бўяймиз;
- Энди кўзнинг ички ва ташқи бурчагини тўқ қизил ёки ёқутранг тен билан бўяймиз, бироқ марказий қисмигача эмас.
- Ана энди қовоғингизнинг марказий қисмига бармоғингиз ёрдамида тилла-бронза рангли зарларни суринг. Улар кўз остига ҳам тўкилмаслиги учун пахта дискларини қўйиб туринг;
- Қошларингизга қалам ёрдамида урғу беринг;
- Юқори ва пастки киприкларингизни қора туш ёрдамида бўянг;
- Макияж якунида лабингизга енгил ялтироқ зарралар суриб, севимли рангдаги лаб бўёғи ёрдамида ранг беринг.
30 дақиқалик макияж
- Крем, тоналка ва пудра — бўлиши шарт бўлган воситалар;
- Лабларга урғу беринг. Уларни тўқ вино рангидаги қалам ва лаб бўёғи билан бир рангда бўянг. Устидан шу рангдаги ялтироқ зарраларни лаблар марказига суринг;
- Ёноқларга пуштиранг румяна, қора тушни эса фақат устки киприкларга суринг;
- Қошларга қалам ёки тен ёрдамида шакл беринг.
10 дақиқалик макияж
Вақтингиз жуда оз, демак тез ва ақл билан иш тутиш лозим.Рангли зарларни қотирувчи спрей билан аралаштириб, ингичка чўткача ёрдамида юқори киприклар контури бўйлаб сурсангиз, сўнгги тренддаги макияж ҳосил бўлади. Бунда кўз устига чизиқ тортган (стрелка) каби натижа ҳосил бўлиши керак.
Терига тонал воситаси, лабларга ялтироқ зарлар ва лаб бўёғи суртамиз ва сиз тайёрсиз!
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)