Россия мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти ҳалокатга учраган ердан Биринчи канал журналистларининг ҳужжатлари ва жасад топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентликнинг куч тузилмаларидаги манбаларга асосланиб билдиришича, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Бундан ташқари, «НТВ» телеканали ўзининг уч ходими самолёт бортида бўлганини маълум қилмоқда.
«Ҳалок бўлганлар орасида ҳамкасбларимиз — ‘НТВ’ мухбири Михаил Лужецкий, оператор Олег Пестов ва овоз оператори Евгений Толстов бор эди», — дейилди телеканал эфирида.
Россия мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал майор Игорь Конашенков бир марҳумнинг танаси қутқарув кемаси бортига кўтарилганини тасдиқлади. Жасад қирғоқ чизиғидан 6 километр наридан топилди.
Изоҳ (0)