Ўзбекистонлик футболчиларга бўлган қизиқиши ортиб кетган Малайзиянинг «Т-Тим» клуби якунига етган мавсумни «Бухоро» клуби сафида ўтказган Шавкат Саломовни кўрикдан ўтказиш учун чақириб олди. Бу ҳақда «Championat.asia» сайти хабар берди.
Малайзия клуби нима сабабдан айнан ўзбекистонлик футболчиларга катта эътибор қаратаётгани очиқланмаган. Айни вақтда «Т-Тим» сафида Дилшод Шарофутдинов тўп суради. Шавкат Саломовдан олдинроқ мазкур жамоа кўригида Павел Смоляченко ҳамда Фарҳод Тожиев ҳам бўлди.
Тахминларга кўра, Павел Смоляченко кўрикдан ўта олмай, ортга қайтган. Икки йил муқаддам «Т-Тим» сафида тўп сурган Фарҳод Тожиевнинг тақдирига эса ойдинлик киритилмаган.
Ўзбекистон Олий Лигаси якуни арафасида «Т-Тим» тўпурар футболчи Темурхўжа Абдухолиқовни ўз сафига қўшиб олишни истаётгани ҳақида хабар пайдо бўлганди. Малайлар, шунингдек, «Локомотив»нинг бошқа бир аъзоси Кахи Махарадзега ҳам қизиқиб қолганди.
Изоҳ (0)