АҚШнинг Google корпорацияси Шимолий Америка ҳаво-космик кучлари ҳарбий қўмондонлиги (NORAD) билан ҳамкорликда Санта Клауснинг Рождестводаги саёҳатини кўрсатувчи ҳар йиллик лойиҳани ишга туширди. Унинг ҳаракатланишини махсус очилган портал орқали кузатиб бориш мумкин, деб хабар беради «РБК».
Айни пайтда Санта Клаус буғули чанасида Петропавловск-Камчатскийдан АҚШнинг Уэйк Атолл қўриқхонаси томон кетмоқда. У ҳаводан ҳаракатланмоқда. Фойдаланувчилар Санта улашишга улгурган совғалар ҳамда у бўлган шаҳар ва қишлоқлар ҳақида маълумотга эга бўлиши мумкин.
NORAD Tracks Santa интерактив лойиҳаси 1955 йил декабрида бошланган. Ўшанда Sears савдо тармоғи Колорадо штати газетасига Санта Клауснинг телефон рақами кўрсатилган эълон бериб, болаларга ушбу рақамга қўнғироқ қилишни таклиф қилди. Аслида эса кўрсатилган рақам Қитъа ҳаво-космик мудофаа қўмондонлик марказига (CONAD, бугунги NORAD) тегишли эди. Марказ ходимлари қўнғироқ қилган болаларга Санта Клауснинг жойлашуви ҳақида маълумот бериб боришга қарор қилди.
Изоҳ (0)