Олимлар йўл тармоғи қуруқлик юзасининг 20 фоизини эгаллаши ва унинг табиатини 600 минг алоҳида бўлакка ажратиб юборганлигини маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Минг йиллар давомида йўллар сафарлар учун сарфланадиган вақтни қисқартирди, коммуникация, савдо ва маданий алмашинувни таъминлади, бироқ экология тизимини қисмларга бўлиб юбориб, уларнинг инсоният олдидаги заифлигини оширди.
Европа олимларининг OpenStreetMap краудсорсинг картографик лойиҳаси маълумотларидан фойдаланиб, ҳосил қилган ҳисоб-китоблари ҳозирги пайтга келиб Ернинг қуруқлик қисми 20 фоизи йўл-транспорт тармоғи билан банд эканлигини кўрсатди.
Йўллар нафақат табиий ландшафтни бузмоқда, балки ўсимликларнинг кесилишига сабаб бўлиб, ҳаво, сув ва тупроқнинг ифлосланишига олиб келмоқда.
Пьер Ибих ва унинг ҳамкасблари баҳо беришича, йўллар Ерни 600 минг бўлимга бўлиб юборган бўлиб, улардан ярмининг майдони 1 квадрат километрдан камроқ, энг кенглари эса 100 квадрат километр ва ундан ҳам кўпроқни ташкил этади.
Олимларнинг сўзларига қараганда, йўл тармоғи эгаллаб олмаган энг катта майдонлар Амазонка дельтаси, Саҳрои Кабир, Сибир шимоли ва Канадага тўғри келади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)