Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг «Локомотив» футбол клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Footballchannel.asia талқинига кўра Осиё қитъасининг ноябрь ойидаги энг яхши футболчилари қаторига киритилди.
Нашр ҳар ой ўз рейтингини тақдим этиб келади. Виталий Денисов октябр ойида ҳам эътиборга тушиб, Германиянинг «Аугсбург» клубида тўп сураётган Ку Жа Чолдан кейин иккинчи бўлганди. Ноябрь ойида эса энг яхши бўлиш «Боруссия Дортмунд»нинг япониялик аъзоси Шинжи Кагавага насиб қилди, Денисов яна иккинчи бўлди.
29 ёшли ўзбекистонлик футболчи «Локомотив» сафида ноябрь ойида икки учрашув ўтказди. Бирида «Анжи» 4:0 ҳисобида таслим этилган бўлса, яна бирида «Урал» билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Мана шу учрашувлар давомида Денисов 7,88 балл тўплади.
27 ёшли япониялик Шинжи Кагава эса Европа Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсатди. Жамоасининг «Легия» устидан қозонилган 8:4 ҳисобидаги ғалабасида Кагава 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Бу эса унга 9,37 балл тақдим қилди.
Кучли бешликдан, шунингдек, «Инголштадт» сафида тўп сураётган австралиялик Мэттью Леки, «Ростов»нинг эронлик футболчиси Сардор Азмун ва Австралиянинг «Спарта» сафида ҳаракат қиладиган аъзоси Крейг Гудвин жой олган.
Изоҳ (0)