Лондонда истиқомат қилувчи йигит ўз ити ёрдамида скейтда учаётганини видеога олди. Фэтмэн лақабли итга GoPro камераси ўрнатилди ва у эгасининг ортидан югуриб, операторлик вазифасини бажарди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Фэтмэн – экшн-камерага видеони суратга олишда фойдаланилган биринчи ит эмас. Ушбу жанрдаги энг машҳур видеода ретривер зотли Уолтер GoPro рекламасида соҳил бўйлаб югуради.
Бу эса курсхаар зотли Лола ва долматинец Олли итлар паркида. Роликни Лола суратга олди.
АҚШлик Кит Ниттел Лола лақабли овчаркасига камерани ўрнатиб, у йўқлигида нима билан шуғулланишини кўрмоқчи бўлди. Натижада Ниттел таъсирли видеони олди: ит узоқ вақт ойнага термулиб, хонадан хонага юради.
Шунингдек, Ниттел Лолани бассейн олдида ўтган кечага олиб борган.
Ниҳоят, Лили лақабли кучук қоядан тўп ортидан сувга сакрагани акс этган видео. Ролик Бермуд оролларида олингани тахмин қилинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)